Бу факт: Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганларнинг 25 фоизи АҚШда қайд этилди

0
454
Фото: Jamie McCarthy/Getty Images/AFP

Jon Xopkins университети томонидан эълон қилинган статистикага кўра, АҚШда сўнгги 24 соат ичида яна 2 494 киши коронавирус сабаб оламдан ўтди.

Айни вақтда Қўшма Штатлар коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган давлат ҳисобланади. Дунё миқёсида коронавирусдан вафот этганларнинг 25 фоизи АҚШ ҳисобига тўғри келмоқда. Бу мамлакат касалланганлар сони бўйича ҳам яққол “пешқадам”га айланган.

АҚШда ҳозиргача 53511 киши нобуд бўлган, 936 293 кишида инфекция аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, шу пайтгача дунё бўйлаб 2 923 336 кишида коронавирус аниқланди ва уларнинг 203 308 таси вафот этди. Ушбу касалликдан шифо топганлар эса 837 531 тани ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг