“Бизга яна ҳаёт керак“: Германияда карантин юмшатила бошланди

0
203
Фото: Reuters

Душанба куни Германияда дўконлар қайта очила бошланди. Аммо канцлер Ангела Меркел коронавируснинг янги тўлқини юзага келмаслиги учун аҳолини интизомли бўлишга чақирди.

Германиянинг 16 штати раҳбарларининг келишувига биноан 800 квадрат метргача ҳудудга эга бўлган дўконлар, шунингдек, автомобил ва велосипед сотадиган дўконларнинг очилишига рухсат берилди. Мактаблар икки ҳафтадан сўнг қайта очилиши режалаштирилмоқда.

“Бизга яна ҳаёт керак. Карантин вақти бу ер шарпалар шаҳрига ўхшаб қолганди. Ташқарида қуёш нур сочмоқда ва биз етарлича пул йиғдик. Энди уни сарфлашимиз керак!» деди Франкфурт шаҳрида истиқомат қилувчи Мичаела Фриесер.

Федерал ва штатлар ҳукуматлари немисларга бозорларда ва жамоат транспортида юз ниқобларини тақишни қатъий тавсия қилишди ва баъзи штатлар буни мажбурий қилиб қўйишди.

Канцлер Ангела Меркел Германияда инфекция хавфи юқорилигича қолаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, карантиннинг юмшатилиши инфекциянинг тарқалишини оширадими ёки йўқ деган саволга 14 кундан кейин жавоб олса бўлади.

«Биз ҳушёр ва интизомли бўлишимиз керак», деб қўшимча қилди у.

Айни пайтда Германия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича АҚШ, Испания, Италия ва Франциядан кейин бешинчи ўринда турибди. Аммо, анча эрта ва кенг қамровдаги ўтказилган текширувлар натижасида қурбонлар сони сезиларли даражада кам бўлишига эришилди.

Роберт Кох институти маълумотига кўра, айни дамда Германияда 141 672 кишига коронавирус ташхиси қўйилган бўлиб, уларнинг 4 404 нафари вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг