Коронавирус эффекти: Рамазонда Масжид ул-Ақсо ҳам ёпиқ бўлади

0
590
Фото: AFP

Исломдаги учинчи муқаддас шаҳар ҳисобланувчи Қуддусда жойлашган Ақсо масжиди коронавирус эпидемияси сабабли Рамазон ойи давомида ёпиқ бўлади. Бу ҳақда масжид маъмурияти хабар берган.

Мазкур жойни назорат қилувчи кенгаш ушбу қарорни «азобли» эканлигини айтди. Аммо бу қарор фатволар ва тиббий тавсияларга мувофиқ амалга оширилганини ҳам маълум қилган.

“Мусулмонлар ўзларининг хавфсизлигини сақлаш учун Рамазон ойида уйларида ибодат қилишлари керак. Рамазон ойида азон чақириш тўхтатилмайди ва кунига беш марта амалга оширилади. Шунингдек, диний ходимларнинг масжид ҳудудига киришига рухсат берилади» дейилади кенгаш баёнотида.

Одатда, Рамазон ойида ҳар куни ўн минглаб мусулмонлар тунги таровеҳ намозини адо этиш учун Ақсо масжидига тўпланишади. Динимиз таълимотларига кўра, мазкур масжид пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг осмонга кўтарилган жойларидир.

Маълумот учун, Рамазон ойи 23 апрелда бошланиши кутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг