2030 йилгача россияликларнинг деярли ярми ишсиз қолишлари мумкин

0
2077
Манба: TACC

«Известия» нашрининг таъкидлашича, РАНEПА мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, меҳмонхоналар ва ресторан бизнеси ишчилари энг катта хавф остида. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Батафсил:

2030 йилга келиб, россияликларнинг деярли ярми (45,5%) рақамлаштириш ва автоматлаштириш туфайли ишларидан айрилиши мумкин. Бу ҳақида сешанба куни «Известия» газетаси РАНEПА мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб хабар қилди.

Нашр маълумотларига кўра, 20,1 миллион киши иш жойини тарк этишга ёки малакасини ўзгартиришга мажбур бўлади, чунки уларнинг тажрибаси ва билимлари ўз долзарблигини йўқотади.

Тадқиқотга кўра, меҳмонхона ва ресторан бизнеси ишчилари энг катта хавф остида (73%). Бундан ташқари, роботлар ишлаб чиқариш вакилларининг 60 фоизини, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида банд бўлганларнинг 58 фоизини, чакана савдода 53 фоизни ва тоғ-кон саноатида 51 фоиз ўрнини боса оладилар.

Эслатиб ўтиш жоизки, олдинроқ Россия Фанлар академиясининг Кабардино-Болгария илмий маркази октябрь ойи охирида ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилиш учун йирик чакана савдо тармоқларида одамлар ўрнига ишлайдиган «робот чакана сотувчиси»ни ваъда қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг