Туркия коронавирусга чалинган фуқароларни мобиль телефонлар орқали назоратга олади

0
841
Фото: AFP

Туркия коронавирус ташхиси қўйилган фуқаролар карантинни бузмасликлари учун уларнинг мобиль телефонларини кузатиб боради, дея хабар берди ҳукумат вакиллари чоршанба куни.

Туркия фуқароларни кузатишни бошлайди. Карантиндагилар уйларидан чиқсалар уларга хабар юборилади ва қўнғироқ қилинади, деди президентнинг Алоқа департаменти. Улардан уйларига қайтишлари сўралади ва полиция карантин қоидаларини бузишда давом этаётганларни жазолайди. Шунингдек, Туркия қонунлари «истисновий ҳолатларда» фуқаро розилигисиз шахсий маълумотлардан фойдаланишга рухсат бериши ҳам маълум қилинди. Аммо, департаментнинг айтишича, Туркия ҳукумати тўпланган шахсий маълумотларнинг бошқа мақсадларда ишлатилмаслигини таъминлайди.

Туркияга 11 март куни коронавирус кириб келганлиги расман тасдиқланганди. 8 апрель ҳолатига кўра бу мамлакатда коронавирус билан касалланганлар 34 мингдан ошди ва 725 киши нобуд бўлди.

Туркия ҳукумати вирус тарқалишининг олдини олиш учун баъзи шаҳарларда карантин жорий қилди, жамоат намозини вақтинча тўхтатди, мактаблар, бар ва ресторанларни ёпди ва шаҳарлараро ҳаракатни чеклади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг