2012 йилдан буён 30 га яқин француз ҳарбийлари ИШИД тарафига бориб қўшилган

0
1763
Фото: REUTERS/Rodi Said

2012 йилдан буён Сурия ва Ироқдаги «Исломий давлат»га 30 га яқин француз харбийлари бориб қўшилган. Бу хақда AFP ва Le Figaro ихтиёрида бўлган, Франциянинг терроризмни ўрганиш Маркази (CАТ) томонидан шу ҳафта охирида эълон қилиниши керак бўлган маърузада қайд этиб ўтилган.

Маърузада, Франс Пресс агентлигининг (AFP) таъкидлашича, ИШИД сафига қўшилишга қарор қилган 23 нафар француз аскарининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Le Figaro маълумотларига кўра, улардан 10 нафари десант ва денгиз пиёдалари бўлиб, Хорижий легионларда ва элита бўлинмаларида хизмат қилган. Қолганлари асосан қуруқликдаги кучларданлиги айтилмоқда.

Ҳарбий хизматчиларнинг тақдири турлича. Баъзилари жангарилар сафига қўшилиш учун хизмат қилиш учун боришган. Бошқалар армияда хизмат қилиш пайтида ёки ундан кейин шундай қарорга келишган. Баъзилари, AFP таъкидлашига кўра, дезертир бўлишган ва мусулмонларга қарши курашишдан бош тортишган.

Le Figaro, Шарантада яшовчи Франция ғарбидаги департаментидан «Юнус дезертир» лақабли Борис В.ни мисол қилиб келтиради. У «жиҳодчилар» тарафидан туриб фойдаланиш учун тажриба орттириш мақсадида ҳаво-десант қўшинларига хизматга борган. Бошқа яна бир француз аскари Эрван Ж., аксинча, француз элита десант бўлинмаларининг бирида хизмат қилган пайтида радикаллашган экан. У 2013 йилда Сурияга жўнаб кетган, кейин Францияга қайтиб келган ва 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Маърузада таъкидланишича, ҳарбийларнинг маълум бир қисми ҳарбий тажрибалари туфайли ИШИДда муҳим лавозимларга эга тайинланишган.

Ҳужжатда шунингдек, ҳозирги пайтда Франция ҳукумати мингга яқин радикаллашган ёки ҳарбий радикаллашишга мойил бўлганларнинг тақдирини кузатаётгани айтилади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг