Ҳозирги карантин Москва аҳолиси учун янгилик эмас

0
834
Фото: Владимир Петросяннинг оилавий суратлари архивидан/Handout via REUTERS

Москвада яшовчи баъзи кекса одамлар учун коронавирус сабаб жорий қилинган карантин янгилик эмас – улар олтмиш йил аввал Совет Иттифоқи даврида тарқалган чечак касаллиги пайтида ҳам бундай вазиятни бошдан кечирган.

1960 йилда содир бўлган ушбу инқироз ҳозирги даврга қараганда анча кескинроқ бўлган. Москванинг бошқа ҳудудлар билан темир йўл, автомобил ва ҳаво алоқалари қисман тўхтатилган ва касалланган одам билан алоқа қилган ҳар бир киши кузатувга олинган ва карантиндан ўтказилган.

«Москвада зудлик билан махсус штаб ташкил этилди ва у касалланган одамларни излаб топишга буйруқ берди. Минглаб одамлар изоляцияга олинди. Улар поездлардан туширилди, чет элга кетганлар қайтарилди», дейди ўша пайтда лаборатория ишчиси бўлган 90 ёшли Виктор Зуев.

Чечак, -бу ўта юқумли касаллик бўлиб, унинг ўлим даражаси 30% ни ташкил қилади. Совет Иттифоқи у 1936 йилда мамлакатда расман йўқ қилинганини маълум қилди. Аммо, 1959 йилнинг охирги кунларида Ҳиндистондан Москвага қайтган саёҳатчи бу касалликни юқтириб олган эди.

Чечакни олиб келган саёҳатчининг куёви Владимир Петросян ўша даврни шундай хотирлайди.

«Касалхонанинг зали жуда катта эди. Полиция касалхонани ўраб олган эди.” У ҳам касаллангандан сўнг икки ой карантинда даъволанган.

“Матбуотда ҳам, радиода ҳам касаллик ҳақида ҳеч қандай эълон берилмади. Ҳар доимгидек, ҳукумат одамларни хабарсиз қолдирди. Шундай қилиб, Москва атрофида бири биридан қўрқинчлироқ бўлган миш-мишлар тарқалди”, – деб ёзган Москвадаги Боткина номли касалхонасида ишлаган шифокор Владимир Голяховский 2006 йилда.

Ҳозиргача Москвада расман 5,181 киши коронавирусни юқтириб олгани айтилган. Аммо, интернетда хабар қилинмаган ҳолатлар ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетди, бу эса расмийларни ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазо чораларини қўллашга ундади.

1960 йилда Москвадаги ҳаёт одатдагидек давом этган бўлса, бу сафар шаҳар ҳокими Сергей Собянин қатъий карантин жорий этиб, кафелар ва барларни ёпиб, аҳолига уйда қолишни айтди.

Петросян ва Зуевнинг айтишича, Москванинг коронавирус билан курашиш усули беморлар ва вирусни юқтирганликда шубҳа қилинганларни изоляция қилишга эътибор қаратмоқда ва бу 1960 йилда қилинган ҳаракатларни ёдга солмоқда.

Аммо бу икки ҳолатнинг битта муҳим фарқи бор: чечакка қарши вакцина мавжуд эди, аммо CОVID-19 га қарши ҳали бирорта вакцина йўқ.

1960 йилда Москвада тарқалган чечак касаллиги уч кишининг ўлимига сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, Россия пойтахтида коронавируснинг тарқалиши ҳозиргача 31 кишининг ўлимига олиб келди ва бу кўрсаткич кун сайин ортиб бормоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг