Трамп АҚШнинг хусусий компанияларига Ой сайёрасида фойдали минерал ресурсларни қазиб олишга рухсат берди

0
646
Фото: itc.ua

Трамп ойда ресурсларни тижорий мақсадлар учун қазиб олиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Ҳужжат, АҚШ фуқароларининг Ернинг сунъий йўлдошида фойдали минерал ресурсларни қазиб олиш ҳуқуқини кафолатлайди, деб ёзади ТАСС Оқ уй матбуот хизматига таяниб.

Ҳозир Ойда фойдали минерал ресурсларни қазиб олиш космос тўғрисидаги шартнома билан чекланган ёки космик фазони ўрганиш ва ундан фойдаланиш бўйича, шу жумладан Ойда ҳам, давлатлар фаолияти тўғрисидаги шартнома билан чеклаб қўйилган.

Бу 1967 йилда имзоланган ҳукуматлараро ҳужжат бўлиб, унинг асосий қоидалари Ер, Ой ёки бошқа самовий жисмлар орбитасида ядровий қурол ёки бошқа оммавий қирғин қуролларини жойлаштиришни тақиқлашдан иборат. Ҳужжат, Ой ва бошқа самовий жисмлардан фақат тинч мақсадларда фойдаланишни чеклайди ва космик жисм ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш учун даъво қилишни тақиқлайди.

Энди Қўшма Штатлар шартнома шартларига риоя қилишдан бош тортишларини яна бир бор таъкидлади. АҚШ президенти имзолаган фармонга кўра, мамлакат ҳукумати космосни инсониятнинг ижтимоий мулки деб ҳисоблаш учун қилинган ҳар қандай уринишларга қарши туриши керак.

“Америкаликлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ тижорат тадқиқотлари олиб бориш, космосда ресурсларни қазиб олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишлари керак. Ташқи макон, ҳуқуқий ва жисмоний нуқтаи назардан, инсон фаолияти учун ноёб макондир ва АҚШ уни жамоат мулки деб ҳисобламайди. Шундай экан, Қўшма Штатларнинг сиёсати давлат ва хусусий шахслар томонидан космосда ресурсларни қазиб олиш ва улардан фойдаланишни халқаро миқёсда қўллаб-қувватлашни рағбатлантириши керак. «

Дональд Трамп, АҚШ Президенти

Трамп шунингдек, олти ой давомида фармонни бошқа давлатлар билан муҳокама қилишни буюрди.

Аввалроқ, «Хайтек»  космик жисмларда фойдали ресурсларни қазиб олиш имконияти ҳақида нимани билиши ва нима учун ҳозирги технологик ривожланиш даражасида тижорат мақсадларида фойдаланиб бўлмаслиги тўғрисида батафсил гапириб берган эди.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг