Россияга қўлланилаётган санкциялар ЕОИИнинг бошқа аъзо ва ҳамкор давлатларининг иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатади

0
802
Фото: platforma.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи ҳақида фикр-мулоҳзаларини билдирди:

— ЕОИИ билан ҳамкорликнинг ижобий жиҳатлари билан бирга, айрим салбий томонлари ҳам борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Масалан, ЕОИИга аъзо давлатларнинг бирортасига хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлар томонидан санкциялар қўлланиладиган бўлса, бу ҳолат Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди.

Ҳозирда ЕОИИга аъзо бўлган энг асосий мамлакат бўлмиш Россия Федерациясининг халқаро санкциялар ва босим остида қолаётганлиги ва келгусида ушбу санкцияларнинг янада кучайтирилиши мумкинлиги бизни ҳамиша сергак бўлишга даъват этади. Россия Федерацияси Иттифоқ иқтисодий потенциалининг салкам 85 фоизини ташкил этувчи мамлакат бўлиб, келгусида унга нисбатан санкциялар янада кучайтириладиган бўлса, бу ЕОИИнинг бошқа аъзо ва ҳамкор давлатларининг иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда айнан шунга ўхшаш ҳолат юзага келган бўлиб, дунёда коронавирус пандемияси оқибатида энергия ресурслари, хусусан, нефть нархининг тушиб кетиши Россия Федерацияси рублининг кескин қадрсизланишига олиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Иттифоқнинг бошқа аъзолари миллий иқтисодиётига ҳам зарар келтирмоқда.

Умуман айтганда, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш истиқболларини кенг қамровли таҳлиллар асосида ўрганиш, бунда эса нафақат миллий, балки нуфузли хорижий ҳамда халқаро экспертлар ва консалтинг компаниялар билан муҳокамалар ўтказиш талаб этилади. Шундан кейингина Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорлиги қай шаклда бўлиши тўғрисида якуний хулосага келиш мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг