Британия ва G7 давлатлари Хитойни коронавирус сабаб судга тортиши мумкин.

0
994
Фото: www.facebook.com

Британия ва G7 давлатлари Хитойни коронавирус сабаб судга тортиши мумкин.

Лондонда эълон қилинган ҳисоботда (Ташқи сиёсатга ихтисослашган ”Генри Жексон Жамияти” тайёрлаган) айтилишича, Хитой пандемиянинг ҳақиқий кўламини яшириш билан Британияга 351 млрд фунт-стерлинг ($431 млрд), саноати ривожланган еттита давлат иқтисодига эса қарийб 4 триллион доллар (дунё давлатларига жаъми 6,5 трлн) зарар етказган.

Суд даъвоси БМТ ёки Халқаро Адолат Маҳкамасига киритилиши мумкин. 2005 йилда қабул қилинган Халқаро санитария қоидалари (2003 Хитойдаги SARSдан кейин ишлаб чиқилган) га мувофиқ, давлатлар эпидемиялар ҳақида ҳаққоний маълумотларни тақдим қилиш мажбуриятини зиммасига олган.

Депутатлар ҳукуматни Хитой билан алоқаларни қайта кўриб чиқишга чақиряпти. Инглиз вазирлардан бири «Хитойнинг ит-мушук гўшти сотиладиган бозорлари пандемия ўчоғига айланганини яхши биламиз», деб айтган.

Британия махсус хизматлари Ухандаги лабораториянинг вирусга алоқаси бўлиши мумкин, деган (аввал воз кечилган) назарияни қайтадан текшираётгани ҳам айтиляпти. Жанжалнинг каттаси энди бошланади…

Pahlavon Sodiq

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг