Франция Бош вазири: “Коронавирус билан курашнинг энг оғир пайти ҳали олдинда”

0
821
Фото: Geoffroy Van Der Hasselt/Pool via REUTERS

Францияда келгуси икки ҳафта коронавирусга қарши курашнинг энг қийин даври бўлади, дейди шанба куни Бош вазир Эдуард Филип.

«Биз вақт талаб қиладиган жангда кураш олиб бормоқдамиз.Апрель ойининг дастлабки икки ҳафтаси олдинги икки ҳафтадан кўра қийинроқ бўлади» деди Филип матбуот анжуманида.

Коронавирус дастлаб Франциянинг шарқида авж олганди. Бу ҳудудда касалхоналар беморлар билан тўлиб тошди. Вирус кейинчалик мамлакат ғарбига тарқалди. Париждаги шифокорлар тез орада реанимация бўлимлари беморлар билан тўла бўлишини айтишди.

Расмий маълумотларга кўра, шанба кунигача коронавирус Францияда 2,314 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 37,575 дан ортиқ одамнинг бу касалликни юқтириб олгани тасдиқланган.

Касалланганлар сони кўпайиб бораётган ҳозирги пайтда шифокорлар ва полициячилар ҳимоя воситаларининг етишмаслигидан шикоят қилишмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Оливиер Вераннинг таъкидлашича, ҳукумат Хитойга 1 миллиарддан ортиқ юз ниқобларини буюртма қилган. Айни пайтда Францияда ҳафтасига 40 миллионта юз ниқоблари ишлатилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг