Италияда коронавирус қурбонлари сони 10 мингдан ошди

0
1052
Фото: REUTERS - FLAVIO LO SCALZO

Шанба куни Италияда коронавирус тарқалиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 мингдан ошди.  Мамлакатдаги ҳозирги вазият карантин ҳолати узайтирилишини тақозо этмоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, сўнгги 24 соат ичида 889 киши вафот этган ва ўлим билан боғлиқ ҳолатлар сони 1,023 тага этди. Вирусни юқтириб олганлар эса 92,472 кишини ташкил қилмоқда. Агар мамлактда карантин чоралари узайтирилмаса вазият бунданда ёмонроқ бўлиши мумкин.

“Карантинсиз касалланганлар янада кўпроқ бўларди. Биз беқарор вазиятга тушиб қолардик”,  деди Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Анжело Борелли.

Италиядаги вирус авж олган ҳудуд Ломбардияда сўнгги 24 соат ичида 542 та янги ўлим қайд этилди ва қурбонларнинг умумий сони 5, 944 кишига етди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг