Нотўғри ахборот (дезинформация) ўлдириши мумкин

0
764
Фото: euvsdisinfo.eu

Ҳозир битта устуворлик мавжуд: барча миллий, Европа ва халқаро ресурслар COVID-19 коронавирус инфекциясини тўхтатиб қолишга қаратилган.

Вирус жуда тез тарқалмоқда. Юз минглаб одамлар касал бўлиб, минглаб одамлар вафот этмоқда. Одамларнинг ҳаёти аниқ ва ўз вақтида берилган ахборотларга боғлиқ.

Европа ташқи алоқалар хизмати раҳбари Жозеп Боррель шу ҳафта бошида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди: “Нотўғри ахборот (Дезинформация) одамларнинг ҳаёти билан ўйнашмоқда. Нотўғри маълумот ўлдириши мумкин.”

Ушбу хавфли ўйин икки ойдан бери давом этмоқда. Мисол тариқасида биз томондан қайд этилган коронавирус ҳақидаги биринчи нотўғри маълумот 22 январь куни Спутник федерал ахборот агентлигида пайдо бўлди.

Мазкур нарратив бошиданоқ қўлланилиб келинди: вирус одам томонидан яратилган, бу НАТО томонидан яратилган қурол. Биз эса, айнан шу баёнотлар бу ҳафтада озгина ўзгартиришлар билан кўнгилни айнитадиган даражада такрорланаётганлигини кўрмоқдамиз. Вирус АҚШда яратилган, уни Пентагон, ҳукмрон элиталар тайёрлаган

Бу каби бўлмағур хаёлни чалғитувчи схеманинг мақсади, дунё тираниясини сингдириш ва Америка гегемонлигини кучайтиришдир. Ёвуз Ғарбнинг нишонлари, учинчи дунё мамлакатлари – 40-чи параллелдан жанубда яшовчилардир!

Ишончсизликни тарқатиш

Бир томондан, Кремлга қарашли дезинформацион ОАВлари, коронавирус инфекциясининг тарқалиши- бу ёлғон, дея таъкидламоқда.

Бошқа томондан, улар пандемия туфайли Шенген тизими парчаланаётганини, НАТО парчаланиш арафасида турганини, Европа Иттифоқи фалаж бўлганини, Болтиқбўйи давлатлари ҳалокатга учраганини, Литвада врачлар йўқлигини ва Украина эркин қулаш ҳолатида турганини ҳақидаги таҳминларни ўз ичига олган апокалиптик сценарийларни тарқатишда ўзларига эрк беришмоқда.

Бутун “глобаллашув” лойиҳаси тамом бўлди! Коронавирус- бу Европа Иттифоқи учун Чернобилдир.

Аммо кейинчалик, айни шу оммавий ахборот воситалари яна аудиторияни ҳайратда қолдиради: вирус умуман хавфли эмас. Уни тўрт кун ичида шўр сув билан даволаш мумкин.

Муаммо нимада?

Муаммо шундаки, аслида вирусни «туз билан даволаш мумкин эмас». Ушбу маслаҳатга амал қилган ҳар бир киши нафақат ўзларининг соғлиғига, балки бошқа одамларнинг соғлиғига, ёки ундан ҳам ёмони бошқаларни ҳаётига хавф солиши мумкин.

Ушбу ҳафтадаги нотўғри ахборотларнинг деярли ярми, шундай ёки бошқача тарзда, COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишига бағишланган.

Ушбу кампаниянинг асосий мақсади – иложи борича ҳамма жойда ишончсизлик уруғини сепиш: соғлиқни сақлаш тизимида (у мажбурий эмлаш тизимини жорий этиш мақсадида фармацевтика гигантлари томонидан бошқарилади!), Давлат муассасаларида (масалан, Швецияда, улар олигархлар томонидан бошқарилади), Европа Иттифоқида (бу оддийгина буткул барбод бўлиш) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида (бу ҳукумат воситаси. Сиз қайсиники деб сўраб кўринг? Соядаги ҳукуматники!).

Шу билан бирга, Кремль тарафдори бўлган дезинформацион экотизим, худди тўтиқуш каби, Россияда вазият «назорат остида», дея гўёки ўша кузатилаётган ютуқларнинг тафсилотларини келтирмасдан, ўйламай туриб расмий мулоҳазаларни такрорламоқда. Мамлакат «демократия» деб номланувчи ёлғон тузоғига тушмади, дейилади.

Биз биргамиз

COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши – бу, жамиятнинг барча табақаларида ҳал қилиниши керак бўлган глобал муаммодир: биз ҳар биримиз, вирус тарқалмаслиги ва бир-биримизга ғамхўрлик қилиш учун жавобгармиз.

Барча муниципалитетлар, минтақалар ва давлатлар тиббий хизмат кўрсатишга, энг заиф ва ҳимоясизларга ғамхўрлик қилишга ва жамоат тартибини сақлашга мажбурдирлар. Илм-фан доирасидагилар ва нисбатан кенгроқ илмий-тадқиқотчи жамоатчилик, хусусий сектор, ЕИ, БМТ ва бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар ўзларининг мажбуриятлари ва функцияларига эга. Умуман олганда, глобал жиҳатдан муносабат билдиришнинг самарадорлиги ишонч ва ҳамкорликка боғлиқ бўлади.

Кремлдаги дезинформация машинаси эса, бу дезинформация ҳақиқатан ҳам ҳалок қилиши мумкин бўлган бир пайтда, принципиал жиҳатдан муҳим бўлган бирдамликни бузишга ҳаракат қилмоқда.

Европа Иттифоқида COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишига муносабат тўғрисидаги сўнгги маълумотларни олиш учун ушбу саҳифага ўтинг. Биз биргаликда бардаммиз.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг