Дунёдаги биринчи мобиль телефони совет муҳандиси томонидан кашф этилган

0
833
Фото: building-tech.org

Биринчи мобиль телефон 1973 йилда «Моторола» компаниясининг ихтирочи-муҳандиси Мартин Купер томонидан ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади. Аммо мобиль алоқанинг ривожланиши бутун дунёда 30-йилларнинг охиридан бошланган ва СССР ушбу соҳада кашшофлардан бири бўлган.

1957 йилда Совет радио муҳандиси Леонид Иванович Куприянович ЛК-1 автоматик уяли телефонининг ишлайдиган прототипини намойиш этди.

Биринчи мобиль аппаратининг оғирлиги 3 кг ни ташкил этган ҳамда 20-30 км радиус масофани қоплаган ва батареяси бир суткага етган. Куприяновичнинг телефонии ҳам, замонавий телефонлар сингари, ГТС билан (АТР) база станцияси орқали боғланган.

Бир йил ўтгач, ихтирочи қурилмани такомиллаштиради ва оғирлигини 500 граммгача, ўлчамини эса А5 форматли қоғоз варағи миқдорида камайтирди (хорижий телефонлар бу оғирлик ва ҳажмга фақат 1980 йилларнинг бошларидагина эришган).

Уч йилдан сўнг, Куприяновичнинг телефони шу қадар кичрайиб кетдики, у қўл кафтига сиғадиган ҳажмда, атиги 70 граммни ташкил этди! Ҳозир эса телефонингизни қўлингизда ушлаб турарар экансиз, Куприяновичнинг совет мобиль телефони ҳақида эсланг.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг