Нур Султонда COVID-19 вирусидан 10 киши соғайди

0
447
Фото: ANI

Янги коронавирус юқтирганидан кейин тузалиб кетган ўн киши Қозоғистон пойтахтидаги тиббий муассасалардан чиқарилади. Бу ҳақда 28 март куни Tengrinews.kz Нур-Султон соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Кисикованинг баёнотига таяниб хабар берди.

Кисикованинг сўзларига кўра, ушбу беморларнинг аҳволи барқарор, уларда ҳеч қандай шикоят йўқ. Бу одамлар икки маротаба лаборатория текширувидан ўтишди ва тиббий муассасалардан чиққач, улар икки ҳафталик уй карантинига ўтишади.

Ҳозирда мамлакатда 204 нафар одам ушбу вирус билан касалланган. Уларнинг бир нафари вафот этган, 13 нафари тузалган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг