АҚШда олтиннинг кескин танқислиги кузатилмоқда

0
323

АҚШда сармоядорлар ва банкирлар коронавирус тарқалиши сабабли қуйма олтин ва тангаларнинг жиддий танқислигига дуч келишмоқда, деб хабар беради жума куни Wall Street Journal.

«Дилерлар ҳамма нарсани сотдилар ёки вақтинча ёпилдилар. 1856 йилдан бери ўз ёмбиларини ясаб келаётган Credit Suisse Group AG ушбу ҳафтада мижозларга буюртмалар олмаслигини айтди. Банкирлар Лондонда хусусий самолётларни ижарага олишмоқда ёки ўзларининг ёмбиларини Нью-Йоркдаги биржага етказиб бериш учун ҳарбий юк самолётларини топишга ҳаракат қилишмоқда», деб ёзади нашр.

Биржада олтиннинг етишмаслиги Уолл-стрит банкирларидан Канададан ёрдам сўрашга мажбур қилди. «Канада зарбхонаси Нью-Йоркка жўнатилиши керак бўлган бўлган олтин қуйма ишлаб чиқаришни кўпайтириш сўровлари билан тўлиб тошган», деб ёзади нашр.

Америка Қўшма Штатларидаги олтин ёмбиларининг нархи бу ҳафта қарийб 9 фоизга кўтарилиб,етти йиллик энг юқори даражага етган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг