“Хитой ва АҚШ коронавирус билан курашда бирлашишлари керак”

0
647
Фото: Reuters

Жума куни АҚШ Президенти Дональд Трамп хитойлик ҳамкасби Си Цзинпин билан суҳбатлашди. Унда икки давлат раҳбарлари дунё бўйлаб 24,000 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган коронавирус пандемиясини батафсил муҳокама қилишди.

«Хитой вирус бўйича кўп тажрибага эга бўлди. Биз бу касалликка қарши Хитой билан биргаликда ишламоқдамиз” деб хабар қилди Трамп ўзининг твиттер саҳифасида.

“Хитой ва Америка Қўшма Штатлари дунёни вайрон қилган ҳалокатли коронавирус пандемиясига қарши курашишда бирлашиши керак”, дейди Си Цзинпин америкалик ҳамкасби билан суҳбат чоғида.

CCTV давлат телеканалининг берган хабарига кўра, сўнгги ҳафталарда Хитой ва АҚШ ўртасида вирус бўйича келишмовчиликлар юзага келган. Аммо, Хитой раҳбари АҚШ билан барча маълумотлар ва тажрибаларни алмашишни давом эттириш истагида эканлигини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг