Испанияда коронавирусдан ўлганлар сони Хитойдагидан ўтиб кетди

0
640
Фото: www.itv.com

Испанияда бир кечада коронавирусдан ўлганлар сони 738 тани ташкил қилди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 3,434 тага етди.

Энди Испания вирус қурбонларининг сони бўйича Хитойдан ўзиб кетиб, дунё бўйича Италиядан кейинги иккинчи ўринда турибди. Италияда ҳозиргача 6,820 нафар одам мазкур эпидемия қурбонига айланган.

Испания вирус билан курашда жуда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Мамлакат бўйлаб қариялар уйларида касалланганлар кўпайгандан кўпаймоқда. Мадриддаги коньки учиш аренаси вақтинчалик ўликхонага айлантирилди. Бош вазир ўринбосари Кармен Калвога ҳам вирус ташхиси қўйилган.

Испания армияси НАТОдан нафас олиш мосламалари, ҳимоя воситалари ва синов ускуналарини сўраб мурожаат қилди, деб хабар қилди қуролли кучлар бошлиғи Мигель Вилларроя чоршанба куни.

Коронавирус инсонлар соғлигига зарарли таъсиридан ташқари Испания иқтисодиётига ҳам жиддий зарба берди. Чакана савдо, туризм ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият олиб борувчи ўн минглаб ишчилар вақтинча ишдан бўшатилди. Испаниянинг энг катта иш берувчилардан бири “El Corte Ingles” ўз дўконларидаги 22,000 ишчини вақтинча ишдан бўшатишини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг