Шимолий Корея COVID-19 бўйича халқаро ёрдам сўради

0
215
Фото: AFP

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Шимолий Корея расмийлари коронавирус пандемияси шароитида халқаро алоқалардан шошилинч ёрдам сўрашди. Бу ҳақда вазият билан таниш бўлган бир неча манбалар хабар бермоқда.

Мурожаатлар норасмий бўлиб, хусусий каналлар орқали ўтказилганлиги ва COVID-19 учун синовларни ўтказиш имконияти билан боғлиқлиги аниқланган. Таъкидланишича, расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунга қадар ушбу мамлакатда янги турдаги коронавирус билан юқиш ҳолатлари қайд этилмаган, аммо халқаро экспертлар, айниқса Пхеньяннинг вирусни аниқ синовдан ўтказиш қобилияти атрофидаги ноаниқликлар ҳисобга олинган ҳолда, бундай баёнотларга ишонишмаяпти.

Шимолий Кореядаги вазият билан таниш бўлган манбага кўра, мамлакатда камида 590 киши коронавирус учун текширилган. Уларнинг барчаси мамлакатга январь ойида чет элдан келган, тест натижалари салбий бўлган.

«Ҳукумат COVID-19 учун синовларни ўтказмоқда ва улар тестлардан қандай фойдаланишни билишади, аммо тестлар сони етарли эмас, шунинг учун амалдорлар барча ташкилотлардан бу борада уларни қўллаб-қувватлашларини сўрашмоқда» дейилади хабарларда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг