Буюк Британия парламенти тўрт ҳафтага ёпилди

0
64
Фото: www.dailymail.co.uk

Буюк Британия парламенти чоршанба кунидан бошлаб камида тўрт ҳафтага йиғлишларни тўхтатди. Бу ҳукуматнинг коронавирус тарқалишини секинлаштиришга қаратилган чораларидан биридир.

Аслида Парламент Пасха байрами муносабати билан 31 мартдан бошлаб уч ҳафталик танаффусга чиқиши керак эди. Аммо, сиёсатчилар ва ходимлар бу ерда ишлашни давом эттиришса вирус юқтириб олиш хавфи ошмоқда. Шунинг учун ҳукумат парламент аъзоларидан бир ҳафта эртароқ таътилга чиқишни сўраган.

Уй-жойлар вазири Роберт Женрикнинг таъкидлашича, кўпчилик депутатлар парламент мажлисларининг давом этишини истаётганларига қарамай, у ерда ишлайдиган ходимларни ҳимоя қилиш ҳам муҳим ҳисобланади.

«Парламент Пасха таътилидан кейин қайтишига ишончим комил. Мен бу ҳақиқатдан ҳам муҳим деб ўйлайман.Аммо бу инқироз қанчалик чуқур ва жиддий бўлса ҳам, парламент қайси шаклда бўлмасин ўз фаолиятини давом эттиради», деди у BBC TVга.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг