Олимлар янги турдаги коронавируснинг биринчи атом моделини яратдилар

0
614
Фото: www.x-mol.com

Олимлар биринчи SARS-CoV-2 вирусининг атом моделини яратдилар. Бу коронавируснинг янги туридан келиб чиққан касалликка қарши самарали вакцинани ишлаб чиқишга имкон беради. Калифорния университети олимларининг илмий ишлари ACS Central Science журналида эълон қилинган.

SARS-CoV-2 вирусининг атом моделини яратиш ишлари 2020 йил февраль ойида бошланган эди – ўшанда, Техас университети биологлари ҳужайра инфекциясида бевосита иштирок этадиган, вирус шиллиқ қобиғи оқсилларининг аниқ уч ўлчамли тузилишини шифрини ечдилар.

Бу эса, шиллиқ қобиқ тахминан 200 миллион атомдан иборат бўлган, вируснинг атом тузилишининг кичик бир қисми эканлигини аниқлашга имкон берди. Уларнинг кўп миқдорда бўлганлиги сабабли тадқиқотчилар атом даражасида суратга олишга имкон берувчи заррача тезлатгичлари ёрдамида вирусни ўрганиш имкониятига эга бўлмадилар.

Янги ишланмада эса, тадқиқотчилар турли хил лабораторияларда олинган вирус шиллиқ қобиқлари ҳақидаги маълумотларини бирлаштирдилар ва кейинчалик Frontera номли суперкомпютердан фойдаланиб, вируснинг атом тузилишини моделлаштириш билан шуғулланишди.

Ушбу жараён тахминан икки ҳафта давом этди: кейинги тадқиқотлар олимларга битта вирусли заррача қандай кўринишини ва қандай жойлаштирилганлигини тушунишга имкон беради.

Ҳозир 168 мамлакатда 423 мингдан ортиқ ушбу инфекцияни юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Барча ҳолатларнинг 90% етти мамлакатда – Хитой, Италия, АҚШ, Испания, Германия, Эрон ва Францияда учрайди.

Шу билан бирга, вирус келиб чиққан Хитойда эпидемиянинг сезиларли камайиши кузатилмоқда. 2019 йил охиридан бери 18,9 минг киши коронавирус инфекциясидан вафот этди, 108,6 мингдан ортиқ одам тузалди.

Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланган жами 495 бемор мавжуд, битта бемор вафот этган, 22 киши даволанган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг