Сингапурда коронавирусни аниқлаш учун энг тезкор тест яратилди

0
582
Фото: hightech.fm

Сингапурликлар коронавирус учун энг тезкор тестни яратдилар. У беморнинг танасида SARS-CoV-2 вируси бор-йўқлигини беш-ўн дақиқада аниқлаш имконини беради – аммо бу ҳали расман маъқулланганича йўқ. Бу ҳақда The Straits Times газетаси ёзмоқда.

Вакцинани ишлаб чиқиш билан Сингапур фан, технология ва тадқиқотлар Агентлиги қошидаги NanoBio лабораториясининг биологлари шуғулланган. Тадқиқотчилар тест бир ой ичида маъқулланиши режалаштирилмоқдалар – шундан сўнг уни SARS-CoV-2 тестини ўтказаётган шифохоналар ва идораларга етказиб бериш бошланади.

Янги тизимда тест моддаси сифатида беморлар шиллиқ қаватидан олинган суртма ишлатилади. Кейин намунани, вируснинг мавжудлигини ёки йўқлигини тўғридан-тўғри касалхонада аниқлайдиган кўчма қурилмага жойлаштирилади – шунда уни лабораторияга юборишга хожат қолмайди.

Тадқиқотчилар ушбу тизимни Сингапурдаги коронавирус аниқланган бир нечта касалхоналардаги беморларда синаб кўришди – барча ҳолатларда синов ижобий натижа берди ва ишлаб чиқувчилар тизимни «жуда сезгир ва аниқ» деб аташди.

Ҳозир 168 мамлакатда 423 мингдан ортиқ ушбу инфекцияни юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Барча ҳолатларнинг 90% етти мамлакатда – Хитой, Италия, АҚШ, Испания, Германия, Эрон ва Францияда учрайди.

Шу билан бирга, вирус келиб чиққан Хитойда эпидемиянинг сезиларли камайиши кузатилмоқда. 2019 йил охиридан бери 18,9 минг киши коронавирус инфекциясидан вафот этди, 108,6 мингдан ортиқ одам тузалди.

Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланган жами 495 бемор мавжуд, битта бемор вафот этган, 22 киши даволанган.

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг