Трамп, РФ ва Украина ўртасида юз берган денгиздаги можаролар туфайли Путин билан учрашувни бекор қилиши мумкин

0
983

АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Россия президенти Владимир Путин билан Аргентинада бўлиб ўтадиган G20 саммитида, Москва билан Киев ўртасида юз берган денгиздаги можаро туфайли учрашувни бекор қилиши мумкинлигини айтди. Бу хақда Рейтер хабар бермоқда.

The Washington Post газетасига берган интервьюсида Трамп, сешанба куни кечқурун, ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларидан учта Украина денгиз кучлари кемалари ва уларнинг экипажларини якшанба куни Россия томонидан асирга олиниши юзасидан «тўлиқ ҳисобот» кутаётганини айтди.

«Бу ҳал қилувчи омил бўлади», деди Трамп.
«Балки мен у билан учрашмаслигим мумкин. Эҳтимол, мен у билан умуман учрашмасдирман … Бундай тажовузни мен ёқтирмайман. Мен умуман бундай тажовузни хоҳламайман»
, деди у.

Жума ва шанба кунлари Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган G20 саммитида Трамп  билан Путин учрашиши керак эди. АҚШ ва Россия раҳбарлари ўртасидаги учрашувда хавфсизлик масалалари, қуролларни назорат қилиш ва Яқин Шарқ ва Украинадаги вазият муҳокама қилинади, дея хабар беради Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон.

Россия Украина кемаларини якшанба куни ўққа тутди ва уларни 2014 йилда Украинадан тортиб олган Қрим яқинида, экипаж аъзолари билан бирга қўлга олди. Москва ва Киев бу ҳодиса юзасидан бир-бирини айбламоқда.

Сешанба куни АҚШ Давлат департаменти Европа давлатларини Россияга қарши курашда Украинага ёрдам бериш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг