Мисрда коронавирус туфайли икки ҳафталик комендантлик соати жорий қилинди

0
65
Фото: REUTERS/Mohamed Abd El Ghany

Мисрда кечки соат 7.00 дан бошлаб эрталаб соат 6.00 га қадар соат комендантлик соати эълон қилинди.

Коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган мазкур чора чоршанба кунидан бошлаб икки ҳафта давом этади ва уни бузганлар фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазоланади, деди бош вазир.

Миср аэропортларида март ойи охиригача авиақатновларнинг тўхтатилиши яна икки ҳафтага узайтирилди. Энди аэропортлар 15 апрелгача фаолият кўрсатмайди.

Мактаблар ва университетларнинг ёпилиши ҳам апрель ойининг ўрталарига қадар узайтирилади. Кафелар, спорт клублари ва спорт заллари кейинги икки ҳафта давомида ёпилади. Ресторанлар етказиб бериш хизматини амалга оширишлари мумкин.

Янги қоидаларга риоя қилмаганлар 4 минг Миср фунт стерлинги (255 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиладилар ёки қамоқ жазосига маҳкум этиладилар, деди Бош вазир Мустафа Мадбули.

Ҳозиргача Мисрда 402 киши коронавирусни юқтириб олди ва 20 киши мазкур эпидемия сабаб ҳаётдан кўз юмди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг