Уйингиз олдида беш метрли илонга дуч келсангиз нима қилардингиз? Австралиялик ёши катта аёл билан шундай воқеа содир бўлди (видео)

0
229
Фото: www.theguardian.com

Тони Харрисон узоқ йиллик тажрибага эга бўлган илон овчиси бўлиб, у одамларнинг ўз уйлари олдида беш метрли илон борлигини айтиб муболаға қилишларига ўрганиб қолган.

Аммо душанба куни Харрисонга қўнғироқ қилган аёл илоннинг ҳажми борасида янглишмаган эди.

«Бу, мен 27 йил ичида учратган энг катта илон эди. Эшик олдида беш метрли илонни кўрган бечора кампир ўз ҳаётига хавф солинишидан қўрқиб кетган» деди Харрисон.

Австралиянинг Квинсленд штатидаги Голд Коуст шаҳрида топилган ушбу илоннинг вазни 80 килограммдан ошарди. Аммо унинг характери вазмин бўлгани Харрисоннинг омади эди.

«Бирма питонлари Австралия табиатида учрамайди. Бу илон ҳам шубҳасиз кимнингдир ноқонуний уй ҳайвонидир. У бутун умрини тутқинликда ўтказган ва одамларнинг ўзига тегишларига ўрганиб қолган.»

Австралияда Бирма питонларини сақлаш ноқонуний ҳисобланади. Улар заҳарли эмас, лекин агар улар ёввойи табиатга тарқалсалар бу ердаги экотизимга зарар етказишлари мумкин.

Картинки по запросу "Fright of her life': Gold Coast woman finds five-metre python on her doorstep"

«Бирма питонлари маҳаллий илонлар учун зарурий бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилади, бошқача айтганда, ушбу илон тури маҳаллий турлар билан рақобатлашади. Шунингдек, улар ўзлари билан вирусларни олиб кеилиши эҳтимоли бор. Ушбу Америка илони бу ерга кириб келса, у Австралиянинг маҳаллий илонларини йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин», деди Харрисон.

Картинки по запросу "Fright of her life': Gold Coast woman finds five-metre python on her doorstep"

Харрисон бу катта илонни ноқонуний ҳайвонларни йиғиш билан шуғулланадиган Қишлоқ ва балиқчилик департаментига топширди.

Маълумот учун, Квинслендда Бирма питони сингари тақиқланган судралувчи ҳайвонни сақлаганлик учун энг катта жарима 130, 550 долларни ташкил этади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг