Италияда коронавирус билан касалланганлар рўйхатга олинганидан «10 баравар юқори» бўлиши мумкин

0
148
Фото: REUTERS/Guglielmo Mangiapane

Италияда коронавирус билан касалланганлар сони расмий маълумотларга қараганда 10 баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Фуқаролик ҳимояси агентлиги раҳбари Ангело Боррелли хабар берган.

Айни пайтда Италия дунё бўйича COVID-19 сабабли энг кўп одам вафот этган мамлакат бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, бу мамлакатда коронавирусдан 6,077 киши вафот этган ва уни юқтириб олганлар эса 64 мингга етгани қайд этилган. Аммо, ўзида касаллик аломатларини сезиб касалхоналарга мурожаат қилганларгина текширилган. Бу эса вирусни юқтириб олган минглаб одамлар ҳали текширилмаганини англатади.

«Ҳар ўнта касаллангандан биттаси рўйхатга олинганлиги-бу ишончли маълумотдир», – дейди Ангело Боррелли » La Repubblica» газетасига берган интервьюсида. У 640,000 киши вирусни юқтириб олган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Фуқаро муҳофазаси агентлигининг айтишича, мамлакат дуч келаётган энг катта қийинчилик бу ниқоб ва нафас олишга ёрдам берадиган жоҳозларнинг етишмаслиги бўлмоқда. Италияда 21 февраль куни вирус биринчи марта пайдо бўлганидан бери соғлиқни сақлаш тизимида бу муаммо давом этмоқда.

Италия тўқимачилик ва мода компанияларининг бирлашмаси ўзларининг ишлаб чиқариш йўналишларини ўзгартирдилар ва тез орада мамлкатага керакли ниқобларнинг ярмини ишлаб чиқариш имконига эга бўладилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг