Хитойнинг Ухань шаҳрида метро дезинфекцияланмоқда (видео).

0
94
Очиқ манбалардан олинган фото

Уни, деярли икки ойлик карантиндан кейин биринчи марта очишмоқда. Видеони Хитойнинг People’s Daily нашри эълон қилди.

Хубей провинциясида 25 март кунидан бошлаб карантин бекор қилинади. Уханда эса, 8 апрель куни чекловлар олиб ташланади. Ушбу қарор 23 январь куни карантин жорий этилгандан кейин, минтақадаги эпидемиологик вазият яхшиланиш фонида қабул қилинди.

Бир кун ичида Хитойда фақат 78 та коронавирус инфекцияси билан боғлиқ холат аниқланди, улардан 74 таси четдан кириб келганли айтилмоқда. Хитой Соғлиқни сақлаш бўйича Давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, етти киши ҳалок бўлган, 456 бемор шифо топиб кетган.

Мамлакат бўйича жами 81171 та ҳолат қайд этилган бўлиб, шундан 73159 таси шифо топган.

Очиқ манбаларда олиб тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг