Bloomberg: Нигерия чет эллик истеъмолчиларга энг арзон нархда нефть таклиф қилди

0
139
Фото: tass.ru

Нигериянинг Bonny Light и Qua Iboe нефти Brent маркасига нисбатан бир баррел учун 3 доллардан кўпроқ чегирма билан экспортга қўйилди.

Нигерия хорижий истеъмолчиларга апрель ойида етказиб бериши билан, нефтга йирик чегирмаларни таклиф қилди. Бу ҳақда сешанба куни Bloomberg хабар берди.

Нигериянинг Bonny Light ва Qua Iboe навлари Brent га нисбатан бир баррелига 3 доллардан ортиқ чегирма билан экспорт қилинади, дея хабар беради Bloomberg.

Агентлик таъкидлашича, 2008-2009 йиллардаги инқироз авжига чиққан пайтда ҳам, ушбу Нигерия нефтининг ҳеч бир маркаси харидорларга бундай арзон нархларда таклиф қилинмаган.

Нигерияда ишлаб чиқарилган нефть кам миқдордаги оғир аралашмаларни, шу жумладан олтингугуртни ўз ичига олганлиги сабабли рақобатбардошдир ва уни қайта ишлаш қиймати, ҳатто Яқин Шарқ навларига қараганда минималдир.

Нигерияда нархларнинг пасайиши, уни қазиб олишникўпайтириш режалари билан боғлиқдир. Шундай қилиб, Нигерия давлат нефть вазири Тимипре Силва 19 март куни мамлакат келгуси ҳафталарда нефть қазиб олишни кунига 2,5 миллион баррелга оширишини айтди.

Нигерия, ОПEК таркибига киради ва Африканинг жануби Сахрои Кабир минтақасидаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва дунёда 13-ўринда туради. Январь ойида, мамлакат, ОПEК маълумотларига кўра бир кунда 1,776 миллион баррел нефть хом-ашёсини қазиб олган. Асосий нефть конлари мамлакат жанубида (Нигер дельтасида ва денгиз шельфида) жойлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг