Туркияда телевидение орқали таълим бериш бошланди (видео+фото)

0
85
Фото: onedio.com

Туркияда коронавирус карантини билан боғлиқ тадбирлар доирасида, 23 март кунидан бошлаб масофавий таълим бериш учун телевидениянинг ТRT EBA каналлари оркали дарслар ўтила бошланди.

Биринчи дарсни Маориф вазири Зин Салчук ўзи ўтиб берди.

ТRT EBA канали томонидан бошланғич синф, юқори синф ва лицей ўкувчилари учун махсус яна 3 та канал TRT EBA ILKOKUL, TRT EBA ORTAOKUL, TRT EBA LISE махсус таълим бериш дастурларини SD ва HD форматларда эфирга тарқата бошлади.

Uzaktan Eğitim Başladı: İlk Dersi Milli Eğitim Bakanı Selçuk Verdi

Дарслар жадвали TRT EBA сайтида вa дарс бериб борадиган кўрсатувлар анонси давомида намойиш этиб борилади.

Дарслар кунига 2-3 марта такроран эфирга тарқатилади. Телевизион дарсларда 10 тача танаффус ҳам бор. Ўқувчилар телевидениянинг расмий сайтларидаги гуруҳлар орқали ўқитувчиларга савол беришлари ҳам мумкин.

Eksiği olanlar tekrar yapabilecek

Дарс машғулотлари вақти одатдагидек 45 дақиқа эмас, ўқувчилар уй шароитида дарс олаётганлари учун 20 дақиқа қилиб белгиланди.

Dersler, 20'şer dakika olarak yayımlanacak ve aralarda 10'ar dakikalık etkinlik kuşağı olacak.

Дарслик сифатида танлаб олинган асосий фан предметларидан:

бошланғич синфлар учун она тили, математика, ҳаёт белгиси, дин маданияти , фан билимлари, аҳлоқ маданияти ва ингиз тили фанлар;

юқори синифларига эса она тили, математика, ижтимоий фанлар, аниқ фанлар, дин маданияти ва аҳлок маданияти, инглиз тили машғулотлари бериб борилади.

Yoklama olmayacak

Шунингдек, имом хатиблар томонидан лицей ўкувчилари учун араб тили дарслари. Яна, лицей ўқувчилари учун тарих, география, она тили ва адабиёт, математика, физика, химия, биология, дин маданияти ва ахлоқ дарслари бериб борилади.

Дарс машғулотлари эрталаб соат 9-00 да бошланади ва 13:30 тугайди. Лицей ўқувчилари учун эса бир соат кечроқ, яъни 14:30 дарслар тугайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг