Аввалига барчасини шунчаки ўқув тревогаси деб ёзишганди…

0
298
Фото: Im Hwa-Young/Yonhap/AP

Шу кунларда бутун дунё оёққа турган. Ҳамма коронавирус билан бирдамликда курашяпти. Аммо таниқли эксперт Ярослав Биховскийнинг масалага ёндашуви бошқача.

У ўлатдан сўнгги уч ойда Хитой давлати нима фойда кўрди, дея савол қўяди ва ўз фикрларини қуйидагича баён этади:

1. Хитой — замонавий биологик урушга яхши тайёргарлик кўриб олди. Бутун дунёга мастер-класс кўрсатди ҳамда Хитойга қарши қаратилган хатти-ҳаракат яхши самара бермаслигини амалда исботлади.

2. Аҳолини қисқа муддатда ва самарали қайта рўйхатдан ўтказди.

3. Рақамли диктатурани кучайтирди. Ижтимоий тармоқлар ва барча коммуникация тизимини назоратига олди.

4. Ким ким билан алоқада бўлди, ким билан бир вагонда кетди, ким билан гаплашди, ҳаммасини аниқлай олди.

5. Нолегалларни аниқлади ва барчасини мамлакатдан чиқариб юборди.

6. Хорижликларнинг аксариятини «юмшоқлик» билан ўлкадан четлаштирди. Яъни уларнинг ўзлари эвакуация қилинишларини хоҳлашди. Қолганлари эса назоратга олинди.

7. Бутун мамлакатни оммавий ва тезкорлик билан блоклаш механизмини ишлаб чиқди.

8. Ер юзи аҳолисига Хитой нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйди. 1,5 миллиард одамнинг барчасига ниқоб тақтириб, барчани карантинда ушлади, бир ҳафтада мега шифохонани қуриб битказди.

9. Бутун мамлакат гигиенага қандай риоя қилишни ўрганди.

10. Ёввойи ҳайвонларни истеъмол қилиш оддий ҳол бўлган кўплаб провинцияларда буни қонун йўли билан тақиқлашга эришди.

11. Бутун жаҳон Хитойга нақадар боғлиқ бўлиб қолганлигини амалда кўрсатди.

12. Дунё инқирозига олиб келадиган ишлаб чиқариш занжирини музлатиб қўйди.

13. Полиция ва умуман хизматларда оммавий равишда дронлар ва автоматлашган кузатиш воситаларини амалиётга татбиқ қилди.

14. Ниқоб тақиб юрган одамнинг юришига қараб ҳам видеокамералар шахсини аниқлаштириш йўлини топди.

15. Гонгконгдаги норозилик намойишларини тўхтатиб, Хитой ҳукуматининг таъсирини кучайтира олди.

16. Энг муҳими: ҳозирча бутун дунё шу инқироз билан курашиб турган паллада Хитой пандемия вазиятидан аллақачон чиқиб, қуйидагиларни амалга оширмоқда:

– арзонлашаётган активларни сотиб олмоқда;

– кучсиз давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиш орқали ўз глобал таъсирини кенгайтиряпти.
– нефть нархининг тушишини “ўйин” қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг