Помпео ва Толибон вакили Доҳада учрашув ўтказди

0
93
Фото: www.golos-ameriki.ru

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Доҳада «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси вакили ва ҳаракатнинг бош музокараси мулла Биродар Ахунд билан учрашди, деб хабар беради РИА Новости. Томонлар келишувга риоя қилиш, шунингдек, маҳбусларни алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

«Кеча кечқурун АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ўз делегацияси ҳамроҳлигида Толибон сиёсий идораси раҳбари Мулла Биродар Ахунд ва унинг делегацияси билан узоқ учрашув ўтказди. Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган учрашувда асосан АҚШнинг толиблар билан келишуви ва яқинда озод этилиши керак бўлган маҳбуслар муҳокама қилинди”, деди ҳаракат вакили Забиҳуллаҳ Мужоҳид.

Ўз навбатида АҚШ давлат котиби АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши белгиланган муддатларга мувофиқ давом этишини айтди.

АҚШ ва толиблар 29 феврал куни Қатарда тинчлик шартномасини имзоладилар. У Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини ва афғонлараро мулоқотнинг бошланишини таъминлайди.

Шундай қилиб, томонлар Қўшма Штатлар Афғонистондаги қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минг кишигача қисқартиришга келишиб олдилар ва шундан сўнг, агар толиблар зўравонлик қилмаса, АҚШ ва НАТОнинг барча кучларини 14 ой давомида олиб чиқишни давом эттиришади.

Ҳужжатда «доимий ва кенг қамровли сулҳ» кўзда тутилган. Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар афғонлараро мулоқот доирасида олиб борилади. Афғонлараро диалог бошланганидан сўнг, Толибон ўз аъзоларини санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши билан ҳамкорлик қилишни бошлайди. Бу 2020 йил май ойи охирида рўй бериши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг