Италия: популистлар ва коронавирус инқирози

0
184
Фото: tsn.ua

Мен Италия бўйича мутахассис эмасман, тадқиқотчи сифатида Италияни умумий режимда кузатиб бораман.

Маълумки, кейинги йилларда Италияни ўнг популистлар, миллатчилар, евроскептиклар бошқармоқда.

Популистларни асосий хусусияти – халққа ёқиш учун, катта ва чуқур муаммоларга тез ва енгил ечим таклиф қилиш, масъулиятни бошқаларга юклаш, халққа ёқмайдиган вазифалардан қочиш ҳисобланади.

Ҳозир Италия коронавирусдан энг кўп азият чекаётган давлат бўлиб, ўлганлар сони ва аҳолига нисбатан вафот этганлар улуши бўйича, дунёда етачи ҳисобланади.

Италия бўйича экспертларни айтишича, коронавирус фожеасини бу қадар кенг ёйилишига, популист ҳукумат айбдор. Ҳукумат вақтида чоралар кўрмаган, мутахассисларни фикрларига қулоқ солмаган. Нопрофессионаллик қилган, халққа ёқмайдиган, лекин, керакли ишларни қилмаган.

Натижада, коронавирус бутун Италия бўйлаб жуда кенг тарқалиб кетган.

Шундай фикрлар борки, бу коронавирус инқирози тугагач, дунё бўйлаб кўплаб сиёсатчилар, жумладан, Италия популистлари ҳам, нафақат ҳокимиятдан кетишади, балки суд олдида жавоб беришлари эҳтимоли юқори.

Ўтган ҳафта Францияда муниципал сайловлар ўтди, бу сайловни бекор қилмагани учун, Макронга ҳам катта зарбалар бўлади.

Россияда эса, коронавирус инқирози янада катта бўлиши мумкин экан.

 

Муаллиф: Камолиддин Раббимов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг