Хитой тўлиқ автоном равишда ишлайдиган ҳарбий дронларни ишлаб чиқшни ва сотишни бошлади

0
108
Фото: building-tech.org

Хитой ҳарбий пудратчиси Ziyan қуролли дронларини бошқа мамлакатларга сотишни бошлади. Компания тўлиқ автоном ёки минимал даражада инсон томонидан бошқариладиган қурилмаларни таклиф этмоқда. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспернинг баёнотига таяниб хабар берилмоқди.

Унга сўзларига кўра, автоматик қурол билан қуролланган, вертолёт туридаги автоном аппарат -Blowfish A3 дрони, сотишга қўйилган ишланмалардан бири бўлди. Учувчисиз қурилма билан айни пайтда Саудия Арабистони ва Покистон расмийлари қизиқиш билдиришган.

Китай начал производить и продавать полностью автономные боевые дроны

Эспернинг сўзларига кўра, Хитой қурол ишлаб чиқарувчи корхонлар «тўлиқ автономияга» қодир бўлган дронларни илгари сурмоқда. Қурилмаларнинг имкониятлари орасида, шу жумладан ҳалок қиладиган мақсадли зарбаларни бериш қобилияти борлиги маълум қилинган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўплаб Европа мамлакатлари армияда тўлиқ автоном роботлар бўлишига қарши чиқишган, аммо АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида қуролланиш пойгаси бошланган.

Ҳозирда учувчисиз қурилмани сотиш, Саудия Арабистони ва Покистон билан келишилган. Хитой ҳукумати ўз қарорини, бундай турдаги қурол яқин келажакда бутун дунё бўйлаб пайдо бўлиши ва келажакда ундан фойдаланиш муқаррар эканлиги билан изоҳламоқда.

Ўтган йили Хитойнинг катталиги бўйича учинчи ўринда турувчи NORINCO ҳарбий-саноат комплексининг катта директори Zeng Yi, жанг майдонида роботлар 2025 йилгача пайдо бўлишини башорат қилган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг