Электр автоулов эгалари яқинда электростанцияларга рақобатчи бўлиб қолади

0
168
Фото: building-tech.org/

VW компанияси электр истеъмоли тиғиз вақти пайтида электр автоулов эгаларига машиналарининг аккумуляторларидан энерготармоқларга электрэнергия сотиш имкониятини беришни режалаштирмоқда. Бу технология, автомобилсозлик соҳаси учун мутлақо янги имкониятларни очиши мумкин.

VW компаниясининг ривожлантириш бўйича директор Майкл Йост шундай деди: «2025 йилга келиб, биз электр транспорт воситалари флоти туфайли 350 гигаватт/соат энергия қувватига эга бўламиз. 2025 йилдан 2030 йил оралиғида унинг ҳажми бир тераватт-соатгача кўтарилади. Бу дунёдаги барча гидроелектростанциялар ишлаб чиқараётганидан ҳам кўпроқдир. Биз энергиядан фойдаланилишига ва сақланишига ҳамда бу бизнеснинг янги даври бўлишига кафолат бера оламиз «.

Ҳозиргача электр тармоқларида ортиқча энергияни сақлаш имокнияти мавжуд эмас. Агар станция жуда кўп электр энергияни ишлаб чиқарса, у бекорга исроф бўлади. Тиғиз вақт пайтида, яъни бутун шаҳар иситгичлар ёки кондиционерларни ёқишганда, электр станциялари тиғиз пайт станцияларига мурожаат қиладилар, уларнинг хизматлари эса қимматроқ ва одатда тармоқнинг қолган қисмидаги каби унчалик самарадор эмас.

Минглаб мустақил аккумуляторлардан иборат тақсимланган тармоқ, тиғиз пайтдаги электр станцияларига муқобил бўлиши мумкин ва шу билан бирга, электр автомобиль эгаларига пул ишлаш имкониятини беради.

Бундай имкониятни кўраётган ягона фақат немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси эмас. Япониянинг Nissan концерни Германиянинг E.ON энергия компанияси билан биргаликда V2G (vehicle-to-grid) деб номланувчи тизимни, яъни автомобиль ва электр тармоғининг интерфейсини ишлаб чиқармоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг