Дунёдаги энг тезкор суперкомпютер коронавирус тарқалишини тўхтата оладиган кимёвий моддаларни аниқлади.

0
360

Коронавирус олимлар учун мисли кўрилмаган қийинчиликни келтириб чиқармоқда: вирус тарқалиши уларнинг изланишларини тезлаштириш кераклигига ундамоқда.

Бунинг учун дунёдаги энг тезкор суперкомпютер яратилди. Сунъий интеллект билан жиҳозланган IBM суперкомпютери минглаб симуляциялар ўтказди ва таҳлил қилиш учун қайси моддалар коронавирус инфекциясини самарали тўхтатиши мумкинлигини аниқлади.

Суперкомпютер улардан 77тасини аниқлади. Бу энг самарали даволанишни яратиш йўлидаги истиқболли қадамдир.

Оак Ридж миллий лабораториясининг тадқиқотчилари ўз тадқиқотлари натижаларини ChemRxivда нашр этишди.

Саммит номли бу суперкомпютер дунё муаммоларини ҳал қилиш учун яратилган.

Унинг сиғими 200 петафлопс, яъни ҳисоблаш тезлиги секундига 200 квадриллион ишга тўғри келади, бошқача айтганда: бу энг тезкор ноутбукга қараганда 1 миллион баравар кучли.

Саммит Коронавирус билан қандай курашади

Саммитнинг мақсади бу вирус тарқалишини тўхтатиши мумкин бўлган доривор бирикмаларни топишдир.

Оак Ридж тадқиқотчиси Миколас Смит январь ойида нашр этилган тадқиқотлар асосида коронавируснинг ген харитаси моделини яратди. Саммитда у вируслар оқсилининг атомлари ва зарралари турли бирикмаларга қандай муносабатда бўлишини симуляция қилди.

Суперкомпютер 8000 дан ортиқ бирикмаларнинг симуляциясини ишга туширди. Аниқланишича, вируснинг мезбон ҳужайраларга тарқалиш қобилиятини чеклаб қўйиш мумкин. Саммит уларнинг 77тасини аниқлаб, фойдалилик даражасига қараб тартиблади.

Жамоа яна шу ойда эълон қилинган коронавируснинг энг аниқ моделидан фойдаланган ҳолда яна Саммитда симуляцияларни ўтказади.

Бу таҳлилнинг биринчи босқичини – истиқболли бирикмаларни аниқлашни таъминлади. Ана энди қайси кимёвий моддалар энг яхши ишлашини исботлаш учун тажрибавий тадқиқотлар талаб этилади.

«Бизнинг натижаларимиз бизда коронавирусни даволаш ёки даволаш усулини топганимизни англатмайди», деди Теннесси Университети / Оак Ридж Миллий Лаборатория Молекуляр Биофизикаси Марказининг директори.

Аммо топилмалар келажакдаги тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг