Мисрда коронавирус туфайли масжид ва черковлар ёпилди

0
2658

21 мартда Миср ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжид ва черковлар ёпилишини буюрди. Мисрда шу кунгача 285 киши коронавирусни юқтириб олган.Уларнинг саккизтаси вафот этган.

Миср вақф вазирлиги барча жоме масжидлар “жонни асраш учун” икки ҳафта давомида ёпилишини маълум қилди. Аммо овозкучайтиргичлар орқали азон айтиш тўхтатилмайди. Айни дамда Мисрда 100 мингдан ортиқ масжид мавжуд.

15 март куни Ал-Азҳарнинг катта олимлар кенгаши ҳукуматлар «одамларни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун» масжидларни ёпишга ҳақли эканликларини айтишганди.

Шанба куни Мисрдаги Православ черкови ҳам коронавирус туфайли барча черковлар икки ҳафта давомида ёпилишини ва оммавий ишларни тўхтатилишни буюрди.Монастирларга кириш ва черковлардаги залларда таъзия маросимларини ўтказиш тақиқланди. Ҳар бир ҳудудда дафн маросими учун фақат битта черковдан фойдаланилади ва унда фақатгина марҳумнинг оиласи иштирок этади. Норасмий маълумотларга кўра,  насронийлар 100 миллионлик Миср аҳолисининг 10 фоизини ташкил қилади.  Мамлакатдаги христианларнинг аксарияти православлардир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг