«Реал Мадрид» футбол клубининг собиқ президенти коронавирусдан вафот этди

0
1020

«Реал» футбол клубининг собиқ президенти Лорензо Санс 76 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда бугун, 22 март куни Эл Паис нашри хабар берди.

Санс 17 март куни коронавирус инфекциясига шубҳа билан касалхонага ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволи оғир деб баҳоладилар. Синовлар коронавирус инфекцияси ташхисини тасдиқлади. Шифокорлар унинг ҳаётини қутқара олмадилар.

Эслатиб ўтамиз, Санс «Реал» ни 1995 йилдан 2000 йилгача бошқарган. Унинг қўл остида бу клуб еттинчи ва саккизинчи Европа кубокларини ютган (1998, 2000). Шунингдек, «Реал» 1996/97 йилги мавсумда Испания чемпионатида ғолиб чиққан.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг