Канада 17 нафар Саудия Арабистони фуқароларига нисбатан санкциялар жорий қилди

0
801

Жамол Қошиқчи иши туфайли


Канада ҳукумати, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинган 17 нафар Саудия Арабистони фуқарсига қарши санкциялар жорий қилди. Бу хақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

«Санкциялар журналист Жамол Қошиқчини йўқ қилишда жавобгар бўлган ёки айбдор шахсларга тегишли бўлади», дейилади баёнотда.

Ҳужжатга кўра, Канада санкциялари рўйхатига киритилган шахсларнинг барча активлари музлатилади.

Бундан ташқари, уларга мамлакатга кириш тақиқланади.

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонаси биносида 2 октябрь куни Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириши билан бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин, Қошиқчининг жасади парчалаб ташланган ва йўқ қилинган.

Туркия, Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш тарафдори бўлиб, журналистни ўлдириш билан шуғулланганларни экстрадиция қилишни сўраб Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг