ЖССТ коронавируснинг жисм юзасида қанча давом этишини айтди

0
1170
Жамоатчилик саломатлиги бўйича инсайдер

Баъзи коронавирус турлари бир неча кун давомида жисм сиртида қолади, аммо COVID-19 учун юқтириш усулини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйнович РИА Новости билан суҳбатда.

«Вирус қандай юқишини тушуниш учун эпидемиологик маълумотни кўпроқ ўрганиш ва таҳлил қилиш керак. Ҳозирги вақтда юзаларда вирус маълум вақт туриши мумкинлиги маълум бўлди», деди у.

«Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, коронавируслар ҳарорат, намлик ва ёруғлик каби параметрларнинг комбинациясига қараб бир неча кун давомида турли сиртларда туриши мумкин», дея қўшимча қилди Вужнович.

Аниқланишича, коронавирус кортон ва қоғозлар сиртида 24 соат. Пластмасса ва зангламайдиган полат сиртида 72 соатгача туриши мумкин.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 11 март куни янги COVID-19 коронавирусининг пандемия тарқалишини эълон қилди. Дунёда 168 мамлакатда 209 мингдан ошиқ одам юқтирган, 8,7 мингдан кўпроқ одам вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг