АҚШлик коронавирусга чалинган 22 ёшли қизнинг твитлари

0
1001
Фото: www.distractify.com

Твиттер ижтимоий тармоғида, АҚШлик коронавирусга чалинган 22 ёшли қиз – Бйонда Халитининг твитлари миллионлаб лайк ва ретвит қилинмоқда. Қуйида сизга унинг бошидан ўтказганлари ва маслаҳатларининг таржимасини ҳавола этамиз.

«Мен 22 ёшдаман, менда COVID-19 вируси аниқланди. Бу ҳақида ёзишдан олдин анча иккиландим, лекин пандемия натижасида юзага келадиган хавотир ва стрессни камайтириш учун мени ёшимдаги инсонларга ўз тажрибам ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдим.

1-кун: Бу енгил қуруқ йўтал ва озгина томоқ қизариши билан бошланди. Кечга томон жуда чарчадим

2-кун: Бошимда шу қадар кучли босим ҳис қилдимки, ҳатто иложи борича енгил йўталишга ҳаракат қилишимга тўғри келди. Тунда терладим ва иситма кўтарилди. Битта симптомга алоҳида эътибор қаратдим – кўзларим жисмонан оғрий бошлади. Улар сезувчан ва оғриқли эди, кўзларни ҳаракатга келтириш ноқулай эди. Симптомларни ўрганиб чиқиш натижасида менда мигрень деган хулосага келдим, лекин кун бўйи ухлаганимга қарамай “мигрень” ҳеч ўтиб кетмади.

3-кун: Қаттиқ қувватсизлик, кун бўйи фақат ухладим ва иситма қилиб чиқдим. Менда қуйидаги симптомлар пайдо бўлди: қуруқ йўтал, бош оғриғи (мигрень), совуқ тер, иситма ва кўнгил айниши. Шифокорларга мурожаат қилишга қарор қилдим, менда грипп ва стрептококк йўқлигини аниқлашди. Шифокор менда инфекция борлигини таҳмин қилди ва антибиотик билан 800 мг ибупрофен ёзиб берди. Мен кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилдим ҳамда витамин ва пробиотиклар сотиб олдим. Тунда менда ҳали ҳам иситма бор эди.

4-кун: Ниҳоят иситма қилмадим, лекин янги симптом пайдо бўлди: нафас қисилиши. Нафас олишим қийинлашди, худди кўкрагимда ғишт осилиб тургандек. Интернет тармоғида учратган тестни (нафасингизни 10 секунд ичида ушлаб туринг) ўзимда синаб кўришга қарор қилдим, тестни ҳеч қандай қийинчиликсиз бажара олдим. Коронавирусга тест топширишга қарор қилдим, лекин бу анча қийин масала эди. Мен уйдан чиқмай карантинга амал қилишда ва суюқлик, суюқлик ва яна суюқлик ичишда давом этдим.

5-кун: Симптомлар: томоқ оғриши, йўтал, нафас қисилиши. Яна ўша шифокорга мурожаат қилдим ва коронавирусга тест топшираман деб туриб олдим. Шифокор менга ҳаётий муҳим кўрсаткичларим “нормал ҳолатда” эканлигини айтди, аммо мен ўз қароримда қатъий турдим. Менга кўкрак қафаси рентгени ҳам қилишди, натижаси яхши чиқди. Менга уй карантинида қолишимни ва тест жавоблари 5-6 кунда чиқишини айтишди!

6-кун: Доимий антибиотик ва ибупрофен ичишим натижасида мени симптомларим қуйидагича: томоқ оғриши, йўтал, нафас қисилиши. Қувват даражаси кўтарила бошлади.

7-кун: Симптомлар: томоқда енгил оғриқ, енгил йўтал, нафас қисилиши. Қувват даражаси кўтарилишда давом этди.

8-кун: Симптомлар: енгил йўтал. Ўзимни яна соғлом ҳис қила бошладим. Энергия!

9-кун: Симптомлар: йўталим сал оғирроқ эди, қувват даражаси нормал ҳолатда.

10-кун: Симптомлар: енгил йўтал, балғам, нормал қувват даражаси. Лабораториядан тест натижалари келди: ИЖОБИЙ.

Карантинда қолишда давом этдим. Бугун (18 март) ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен такрорий тестдан ўтишим керак. Ҳозирча менга тестга йўлланма берадиган шифокорни топганимча йўқ.

Мен ҳамма бир нарсани билишларини хоҳлардим, мен доктор тавсиясига кўра уйдан ҲEЧ ҚАЕРГА чиқмадим. Жуда кўп суюқлик истеъмол қилдим. Суюқликнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман!

Менга ибупрофен симптомларни оғирлаштиришини айтишди. Олдин айтиб ўтганимдек, ибупрофенни COVID-19 га тест топширгунимга қадар менга шифокор ёзиб берганди. Мен ибупрофенни 4 кун ичдим ва кейин ичишда давом этишга ҳожат сезмадим.

Мен барча кўришган, муомалада бўлган инсонларга менда COVID-19 аниқланганлиги ҳақида ЗУДЛИК билан хабар бердим.

Касаллик нимага ўхшайди, деб савол йўллаганларга жавобим: бундан олдин шамоллаш касалликларини бундан оғирини ҳам бошдан кечирганман. Мен ўз ҳолатимга 10 дан 4 балл берган бўлардим. Касалликнинг дастлабки 3 куни энг қийин давр бўлди.»

Манба @nurbekalimov телеграмм канали

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг