АҚШда одамларда коронавирус вакцинаси бўйича биринчи синовлар ўтказилди

0
643
Фото: Фото: Игорь Зарембо/РИА Новости

Тадқиқот доирасида препарат 45 нафар кўнгиллар қўллаб кўрилади. Коронавируснинг янги турига қарши вакцинани 12-18 ойдан кам бўлмаган муддатда кенг миқёсда қўллаш мумкин бўлади.

Сиетлда жойлашган Kaiser Permanente Washington Research Institute тадқиқот марказидаги америкалик олимлар, инсонларда коронавирусга қарши вакциналарни синовдан ўтказишни бошладилар, дея хабар беради Associated Press.

Синов доирасида 45 нафар кўнгиллига бир ойлик интервал билан ҳар бирига иккитдан доза вакцина қўлланилади.

Нашрнинг маълумотларига кўра, вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаш учун бир қатор тадқиқотлар ва синовлар ўтказиш керак бўлади. Вакцинанинг кенг қўлланилиши 12-18 ойдан кам бўлмаган муддатда олдин кутмаслик керак, дея хабар беради Associated Press мутахассисларга таяниб.

Вакцинанинг код номи- mRNA-1273 бўлиб, у АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институти ва Moderna Inc. биотехнологияларни ривожлантириш компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, Inovio Pharmaceuticals томонидан ишлаб чиқилган яна бир вакцинани синовлари кейинги ойда бошланиши мумкин.

Шунингдек, Россияда ҳам янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг ўз версиясини ишлаб чиқилмоқда. Март ойи бошида Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова «ушбу препаратларни иложи борича тезроқ ишлаб чиқишни» ваъда қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Россияда вакцинани бешта йўналиш ва 13 вариантда ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. Бунгача Бош вазир ўринбосари Россия янги вирус штаммини олишга мувофақ бўлгани ҳақида хабар берган, аммо у уни ким тақдим этганига аниқлик киритмаган эди.

Шунингдек, Санкт-Петербург Вакциналар ва Зардоблар илмий-тадқиқот институтида (ФМБА), вакцина 2020 йилнинг учинчи чорагида пайдо бўлиши мумкинлиги ва тўртинчи чоракда ҳайвонлар устида тадқиқотлар бошланиши мумкинлиги юзасидан хабар беришмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавируснинг тарқалишини пандемия деб тан олди. «Биз илгари коронавирус пандемияни келтириб чиқарганини кўрмаган эдик. Аммо биз бир вақтнинг ўзида пандемияни назорат қилиш мумкинлигини ҳам кўрмагандик ”, деди ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 6650 киши янги турдаги коронавирус чақирадиган пневмония туфайли вафот этган. Вирус 170,3 минг одамда аниқланди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг