Хитойда анъанавий тиббиёти коронавирусга қарши воситами?

0
499

Дунё COVID-19 ни даволаш учун анъанавий хитой тиббиётидан фойдаланишга қизиқмоқда. Хитой шифокорларининг тажрибаси Корея, Япония ва Италияда катта қизиқиш уйғотмоқда, деди Тианжин университети ректори Чжан Боли.

Хитойда коронавирус пневмонияси одатда анъанавий Хитой ва Европа тиббиёт усуллари ва дориларининг комбинацияси билан даволанади. Хитойда COVID-19 касаллиги бўлган беморларнинг 92,4 фоизини даволашда анъанавий хитой тиббиёти препаратлари ишлатилган. Ушбу амалиёт энг юқори даражада қўллаб-қувватланади. Эслатиб ўтамиз, коронавирус пневмониясига қарши курашда Ғарбий ва Шарқий тиббиёт мактабларининг тажрибасини бирлаштириш Хитой президенти Си Цзиньпиннинг COVID-19 га қарши курашиш бўйича саккизта «стратегиясидан» биридир.

Анъанавий хитой тиббиёти чет элда фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда анъанавий хитой тиббиётини қўллайдиган шифохоналар дунёнинг 183 мамлакатида фаолият кўрсатмоқда, 30 та хорижий мамлакатларда юздан ортиқ анъанавий хитой тиббиёт мактаблари очилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг