АҚШ санкциялари Эроннинг коронавирусга қарши курашига жиддий ҳалқит қилмоқда – Руҳоний

0
1266
Фото: Ebrahim Noroozi / AP

Эрон Ислом республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатнинг коронавирус билан курашига АҚШ санкциялари жиддий равишда тўсқинлик қилаётганини маълум қилди. Бй ҳақда бугун, 17 март куни ToloNews нашри хабар қилди.

Яқин Шарқдаги коронавирусдан энг ёмон зарар кўрган давлат бўлган Эрон пайшанба куни Халқаро валюта жамғармасидан коронавирус тарқалишига қарши кураш учун фавқулодда ёрдам учун 5 миллиард доллар ажратишни сўраган.

Эпидемиянинг кучайиши Эрон бизнесига зарар етказди ва кўплаб қўшни давлатлар ва савдо шериклари чегараларини ёпиб қўйгандан кейин муқаррар равишда унинг ноозиқ-овқат экспортига таъсир қилади.

Кўп эронликлар уйда қолиш ва саёҳат қилишдан тийилиши ҳақидаги чақириқларига эътибор бермаяпдилар. Расмийлар Навруз байрамида эронликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишидан ҳавотирда. Бу коронавирусни янада кенг тарқалишига олиб келади.

Ҳозирда Эронда 14 991 нафар одам коронавирус билан касалланган. бу вирус сабаб 853 киши вафот этган. Касалланганларнинг 4 996 нафари бу вирусдан шифо топган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг