Саудия Арабистонида коронавирусни юқтириб олганлар 15 тага кўпайди. Касалланганларнинг умумий сони 133 тага етди

0
1560
Фото: AFP

Душанба куни Саудия Арабистонида коронавирусни юқтириб олган 15 та одам аниқланди. Бу билан касалланганларнинг умумий сони 133 тага етди.Ҳозиргача олтита одам вирусдан тузалган, қолган беморлар эса изоляцияда сақланмоқда.

Янги касалланганлар орасида Шарқий вилоятдаги икки нафар аёл бор бўлиб, уларнинг бири саудиялик, иккинчиси испанияликдир. Улар Қатиф ва Даҳрондаги тиббиёт муассасаларида карантинда туришибди.

COVID-19 аниқланган икки марокашлик эркак айни пайтда Саудия Арабистони пойтахти Риёддаги тиббий муассасада изоляцияга олинган.

Жидда шаҳрида Британия, Франция, Швецария, Иордания ва Афғонистоннинг бир нафардан фуқароларида ҳам вирус аниқланган. Уларнинг ҳаммаси Жиддадаги тиббиёт муассасаларида карантинда.

Шунингдек, Маккада Туркия ва Мисрдан келган икки киши ҳам коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди.

Якшанба куни Қироллик ҳукумат ишини вақтинча тўхтатиб қўйди ва жамоат ишчиларига 16 кун уйда қолишни буюрди. Савдо марказлари ва ресторанлар, шунингдек, дўконлар, қаҳвахоналар ҳамда боғлар ёпилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг