Об-ҳаво исиса коронавирус тарқалиши йўқоладими? Бунга хитойлик мутахассис жавоб берди

0
1019
Фото: AFP

Об-ҳаво коронавирус инфекциясига таъсир қилади деган гап – бу, тасдиқланмаган маълумотдир, деди Хитой юқумли касалликлар департаменти директорининг ўринбосари Cао Вей душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Демак, Вейнинг сўзларига ишонадиган бўлсак, об-ҳаво ҳарорати кўтарилганда вирус тарқалишининг тўхташи 100 фоиз аниқ эмас.

Якшанба куни Хитойда янги коронавирус инфекцияси тарқалиши умумий ҳисобда камайганлиги ҳақида хабар берилди. Аммо Пекин ва Шанхай каби йирик шаҳарларда вирусга қарши кураш давом этмоқда ва уни юқтириб олганлар қайд этилган. Бу шаҳарда чет элдан вирусни юқтириб келган фуқаролар ҳам мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг