Германия коронавирус вакцинасини устида ишлаётган компанияни, ўзига жалб қилишга уринмоқчи бўлган АҚШни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда

0
1842
Фото: REUTERS/Andreas Gebert

Берлин Вашингтонни коронавирус вакцинасини қидираётган немис компаниясини ўз тадқиқотларини Қўшма Штатларда олиб боришига тўсқинлик қилмоқда. Бунинг учун Германия сиёсатчиларини сергаликка чақириб, келажакда ҳеч қандай вакцина устидан бирор бир мамлакат ўз монополиясини ўрнатишга уринмаслигини олдини олиш мажбур қилмоқда.

Якшанба куни Германия ҳукуматидаги манбалар Reuters агентлигига хабар беришича, АҚШ маъмурияти CureVac немис фирмаси томонидан ишлаб чиқилаётган вакцинани қандай олиш мумкинлигини ўрганаётган экан.

Аввалроқ, Германиянинг Welt am Sonntag газетаси, АҚШ президенти Дональд Трамп CureVac ни АҚШга жалб қилиш учун маблағ таклиф қилгани ва Германия ҳукумати уни олиб қолишга ундаш учун қарши таклифлар киритгани ҳақида хабар берганди.

«Германия ҳукумати Германия ва Европада янги коронавирусга қарши вакциналар ва фаол моддаларни ишлаб чиқишдан жуда катта манфаатдор», деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили газетадаги иқтибосни тасдиқлаган ҳолда.

«Шу муносабат билан ҳукумат CureVac билан интенсив равишда алоқани ўрнатмоқда», дея қўшимча қилди у.

Welt am Sonntag шунингдек, Германия ҳукуматидаги номаълум манбасига таяниб, Трамп олимларни иш билан таъминлашга ҳаракат қилгани ва АҚШ учун ва «фақат АҚШ учун» вакцина яратишни учун ҳамма нарсани тайёрлигини айтган.

Германия Иқтисодиёт вазирлиги мабуот котиби Берлин ҳам Германия ва Европада вакциналар ишлаб чиқаришдан «жуда катта манфаатдор»эканлигини айтди.

Матбуот котиби эгаллаб олиш имкониятлари ҳақидаги турли имкониятларга изоҳ беришдан бош тортди, аммо Германия ташқи савдо тўғрисидаги қонунга мурожаат қилиб, унга кўра, агар «ўртага миллий ёки Европа хавфсизлиги манфаатлари тикилган бўлса», унда учинчи мамлакатлар деб аталмиш давлатларнинг эгаллаб олиш ҳақидаги таклифларини Берлин кўриб чиқиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Якшанба куни Reuters Берлиндаги АҚШ элчихонаси ьилан боғланганда у ердагилар ҳеч қандай изоҳ бермаган ва бунга CureVac да ҳам ҳеч ким изоҳ бера олмаган. Welt am Sonntag нинг айтишича CureVac изоҳ беришдан бош тортган.

Экспериментал вакцина

Флориан фон дер Мюльбе, CureVac компаниясининг ишлаб чиқариш бўйича директори ва ҳаммуассиси, ўтган ҳафта CureVac агентлигига, компания коронавирус вакциналари учун кўплаб номзодлар билан ишлай бошлаганини ва энди клиник тадқиқотлар учун энг яхшисини танлаётганини айтган эди.

Германиянинг Тюбинген шаҳрида жойлашган хусусий компания, экспериментал вакцинани июнь ёки июль ойларига қадар тайёрлаб, сўнгра инсонда синовдан ўтказиш учун тегишли идоралардан рухсат олишга умид қилмоқда.

CureVac ўз веб-сайтида таъкидланишича, ушбу ой бошида компания бош директори Даниэль Меникелла Трамп, вице-президент Майк Пенс, Оқ уйдаги коронавирус бўйича махсус гуруҳ аъзолари ҳамда юқори даражадаги фармацевтика ва биотехника компаниялари вакиллари билан вакцинани муҳокама қилиш учун учрашган.

Карл Лаутербах, соғлиқни сақлаш иқтисодиёти ва эпидемиология профессори, шунингдек Германия социал-демократларининг катта қонун чиқарувчиси Welt am Sonntag мақоласига жавобан твиттерда шундай деди: «Вакцинанинг фақатгина АҚШда эксклюзив равишда сотилиши, ҳар қандай йўл билан олди олиниши керак. Капитализмнинг ҳам чегаралари бор.»

2015 ва 2018 йилларда CureVac-га ўзининг сармоячиси- Билл и Мелинда Гейтс жамғармаси томонидан, безгак ва гриппнинг олдини олиш бўйича ишларини ривожлантириш лойиҳаларига молиявий ёрдам кўрсатилганди.

Картинки по запросу "Germany tries to stop U.S. from luring away firm seeking coronavirus vaccine"

мРНК- терапияси деб аталадиган соҳада CureVac Американинг биотехнологик компанияси Moderna ва Pfizer ( PFE.N ) томонидан потенциал ҳамкори сифатида тан олган немис рақобатчиси BioNTech билан рақобатлашади.

Асосий таркибида мРНК бўлган дорилар организмга керакли терапевтик оқсилларни ишлаб чиқаришни буюриш учун, танага киритилиши мумкин бўлган генетик соҳадаги тип билан таъминлайди. Бу лабораторияларда ва биореакторларда ушбу оқсилларни ишлаб чиқаришга анъанавий ёндашув билан қарама-қарши туради.

Картинки по запросу "Germany tries to stop U.S. from luring away firm seeking coronavirus vaccine"мРНК вакциналари билан боғлиқ ҳолатда, у танадаги ҳужайраларни антигенлар, вирусни юзасидаги бошқарувчи молекулаларни ишлаб чиқаришга рағбатлантиради ва булар иммунитет тизимининг ҳаракатланишини рағбатлантиради.

Коронавирус вакцинасига бошқача ёндашувлар устида иш олиб бораётган компаниялар орасида Johnson & Johnson ( JNJ.N ) ва INOVIO Pharmaceuticals, Inc. (INO.O) бор.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг