Туркия коронавирус сабабли Eвропанинг 9 мамлакатига парвозларни тўхтатди

0
568
Фото: REUTERS/Umit Bektas

Жума куни Туркия коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун Европанинг тўққиз давлатига авиапарвозларни 17 апрелга қадар тўхтатганини маълум қилди. Туркияда яна учта одамда коронавирус борлиги аниқланди, натижада касалланганларнинг сони бештага етди.

Транспорт вазири Меҳмет Cаҳит Турҳан тўққиз давлатга авиарейсларнинг тўхтатилиши 14 март соат 05.00 дан кучга киришини айтди. Ушбу мамлакатлар Германия, Франция, Испания, Норвегия, Дания, Австрия, Швеция, Белгия ва Голландиядир. Турхоннинг сўзларига кўра, ушбу рўйхат вируснинг ҳолати ўзгаришига қараб янгиланиши мумкин.

Туркия аллақачон Италия, Хитой, Жанубий Корея, Эрон ва Ироққа парвозларни вақтинча тўхтатган.

Туркия мамлакатда 16 мартдан бошлаб мактаблар бир ҳафта давомида ва университетлар уч ҳафта давомида ёпилишини маълум қилди. Шунингдек, вирус тарқалишининг олдини олиш учун апрел ойининг охиригача спорт тадбирлари томошабинларсиз ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Туркиядаги соғлиқни сақлаш дастури раҳбари Иршад Шайх вируснинг тарқалишини олдини олиш учун яқин кунлар ичида қўшимча чоралар керак ёки керак эмаслигини аниқланади.

«Ҳозирги вазият у қадар оғир эмас ва биз уни бошқара оламиз», деди у.

Шунингдек, Шайх Туркиядаги касалхоналарнинг тиббиёт ходимларнинг вирусни юқтириб олишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилаётганини ва ҳукумат бу саъй-ҳаракатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда амалга ошираётганини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг