G20 якуний декларацияни қабул қилди

0
1199

G20 мамлакатларининг етакчилари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича якуний декларация қабул қилди. Бу хақида Анадолу хабар бермоқда.

Декларация 31 банд ҳамда вазирликлар ва ишчи гуруҳлар даражасида қабул қилинган ҳужжатлар рўйхатидан иборат.

Хусусан, G20 раҳбарлари биргаликда дунёдаги тез ўзгарувчан вазиятга самарали жавоб бера оладиган қоидаларга асосланган халқаро тартибни яратиш учун биргаликда ҳаракат қилиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлайдилар.

Шунингдек, G20 етакчилари Парижда қабул қилинган иқлим бўйича битимга амал қилиш мажбуриятини эълон қилишди. Қўшма Штатлар, ўз навбатида, уни тарк этиш тўғрисидаги аввалги қарорини яна бир бор тасдиқлади.

Бундан ташқари, G20 мамлакатлари етакчилари Жаҳон Савдо Ташкилотини (ЖСТ) ислоҳ қилиш зарурлигига ҳақида келишувга келдилар.

G20 раҳбарлари терроризмни барча шакл ва кўринишларини қаттиқ қоралашларини тасдиқладилар.

Ҳужжатда Аргентинага G20 саммитида раислик қилгани ва Буэнос Айресдаги саммитни муваффақиятли ташкил этгани учун миннатдорлик изҳор этилган.

G20 саммити 2019 йилда Японияда, 2020 йилда эса Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши қайд этилган.

30 ноябрдан – 1 декабрга қадар, G20 етакчиларининг саммити Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг