Саудия олимлари кенгаши: Коронавирус изоляциясида бўлган одамлар жума намозларига қатнашмасликлари керак

0
815
Фото: AP

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун изоляция қилинган одамлар жума намозларига келмасликлари керак, деди пайшанба куни Саудия Арабистони катта олимлар кенгаши.

Кенгашнинг таъкидлашича, ўзларини изоляция қилишлари кераклиги тавсия қилинган ҳар бир киши қоидаларга амал қилиши ва жамоатда ибодат қилмаслиги керак.

Кенгаш, шунингдек, коронавирус билан касалланган одамларнинг намозга бориши таъқиқланганлигини айтди. Вирусни юқтириб олишдан қўрққан одамлар эса уйда ибодат қилишлари кераклиги айтилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг