Хитойнинг CNPC компанияси газ импортини тўхтатиб қўйгани ҳақида эълон қилди

0
749
Фото: silkbridge.info

Хитойнинг CNPC компанияси барча газ импортига нисбатан форс-мажорни эълон қилди. Хитойда коронавирус эпидемияси туфайли кўк ёқилғининг истеъмоли шу қадар пасайганки, давлат компанияси ҳатто газ омборларидан газ олишни тўхтатди.

Аввалроқ, Хитойнинг яна бир давлат компанияси CNOOC СПГ юкларидан воз кечган эди.

Хитойнинг энг йирик газ импортчиси ҳисобланадиган China National Petroleum Corp., форс-мажор ҳолатини эълон қилди. Bloomberg маълумотларига кўра, CNPC, PetroChina Co. шўъба корхонаси шошилинч чораларни кўрмоқда ва Хитойга олиб келинадиган суюлтирилган газ ва қувурлар орқали импорт қилиналиган табиий газни етказиб берилишини қисқа муддага бекор қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, давлат компанияси, масалан, СПГ юкларини етказиб бериш бўйича тузилган шартнома муддатини ўзгартиришга ҳаракат қилган эди. CNPC да ушбу вазиятга изоҳ беришдан бош тортишди.

Аввалроқ, Хитой CNPC да, сақлаш жойларидан газ олишни тўхтатганлиги ҳақида хабар берилган эди, чунки коронавирус эпидемияси иқтисодий фаолликни кескин пасайтирганди.

«Табиий газга бўлган талаб кескин пасайиб кетди», дейилади Хитой давлат компаниясининг веб-сайтида. CNPC дагилар, ўнта сақлаш жойларидан газ олишни тўхтатганлиги ҳақида қўшимча маълум қилишди.

Ўтган ойда China National Offshore Oil Corporation (CNOOC) суюлтирилган газни етказиб бериш бўйича шартномадан бош тортган эди. У газнинг ҳаддан ташқари кўплиги сабабли форс-мажор ҳолатларини тан олишни ва шартномаларга тузатишлар киритишни талаб қилишга мажбур бўлган эди, аммо Shell ва Total хитойликларнинг даъволарни рад этишди.

ICIS таҳлилчилари коронавирус эпидемияси ва 2003 йилда SARS вируси тарқалиши ўртасидаги фарқни таққослаб кўришмоқда, бунга кўра Хитой ялпи ички маҳсулоти 0,5 фоизга пасайганлиги келиб чиқмоқда. Уларнинг прогнозларига кўра, вирус Хитой терминалларидаги суюлтирилган газнинг ички савдоларини пасайтиргани ҳақида айтилмоқда. Натижада, кейинги бир неча ой ичида хитойлик компанияларга ҳаддан ташқари кўп сарф-харажат хавф солади ва улар юклар учун тузилган шартномалардан воз кечишлари ёки бошқа жойларга сотишлари керак бўлади.

Коронавирус билан боғлиқ вазият, Хитой ва АҚШ ўртасидаги икки йил давомида Пекин томонидан 54 миллиард долларлик сотиб олинадиган энергия тўғрисидаги вақтинча савдо битимини амалга ошириш юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда. Фақатгина Хитой қўшимча газ ҳажмини ўзлаштириши мумкин, бу эса АҚШдаги газни суюлтириш заводларининг янги қувватини – 29 миллиард кубометрни бозорга чиқаради. Шу билан бирга, Осиёда газ нархи аллақачон рекорд даражага – яъни, минг кубометр учун 135 долларга етди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг